Seasonal Forklift Operator
Apply now »Date: Jul 11, 2025
Location: Tashkent, UZ
Company: Coca Cola İçecek
Вакансия тавсифи
Биз ишлаб чиқариш жамоамизга автокара ҳайдовчиси лавозимига аёлларни қидиряпмиз!
Биз бепул назарий ва амалий ўқув курсларини ҳамда ўқув курсидан сўнг сертификат тақдим этамиз!
Имтиҳонларни муваффақиятли топширганлар орасидан энг яхшиларига компаниямизда иш таклиф этилади!
Сизнинг вазифаларингиз
- Форклифтда юкларни ортиш, тушириш, кўчириш ва жойлаштириш.
- “Цех – омбор” линиясида юкларни ўз вақтида қабул қилиш ва жойлаштириш.
- Товар ва материалларга техник хизмат кўрсатиш, хавфсизлигини таъминлаш ва молиявий жавобгарликни ўз зиммасига олиш.
- Омбор ва совуқхоналарда хавфсиз ишлаш, жиҳозлардан тўғри фойдаланиш.
- FIFO, FEFO, KORE стандартларига мувофиқ маҳсулотларни жойлаштириш.Форклифтни яхши ҳолатда сақлаш, ҳар смена олдидан текшириш ва ҳужжатлаштириш.
- Юкларни автоулов ва вагонларга ортиш/туширишда эҳтиёткорлик билан ишлаш.Вақтинчалик омбордан асосий омборга юкларни зарар етказмасдан етказиш.
- Инвентаризацияда иштирок этиш.Зарур ҳолларда бошқа юкловчи оператор вазифаларини бажариш.
- Озиқ-овқат хавфсизлиги талабларига риоя қилиш ва муаммолар ҳақида менежерга хабар бериш.Хавфсизлик кийимлари (жилет, кўзойнак ва ҳ.к.) кийиш.
- Омборда ҳайдовчиларнинг хавфсизлигини назорат қилиш.Форклифтда ҳаракатланишда тезлик чегараларига риоя қилиш.
Билим ва кўникмалар
- Компаниянинг ички меҳнат қоидалари;
- Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик, саноат санитарияси, ёнғиндан ҳимоя қилиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидалари ва нормалари;
- Форклифтлар ва батареялар қурилмаси, форклифтдаги газ баллонини алмаштириш қоидалари.
- Барча транспорт турларига юкларни ортиш ва тушириш усуллари.
- Юкларни кўтариш, кўчириш ва жойлаштириш қоидалари.
- Йўл ҳаракати қоидалари, корхона ҳудудида ҳаракатланиш.
- FIFO, FEFO сақлаш усуллари
- Юк варақлари ва счёт-фактураларга мувофиқ жўнатилган маҳсулотлар ассортименти.
- Хар хил турдаги қадоқлаш, хом ашё, реклама ва тижорат ускуналари билан ишлаш қоидалари.
- Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг яроқлилик муддати.
- Концентратларни тақсимлаш.